Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АПЛ. “Ливерпуль” ўз майдонида иродали ғалабани қўлга киритди

A A A
АПЛ. “Ливерпуль” ўз майдонида иродали ғалабани қўлга киритди

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 30-турида “Ливерпуль” 31 март, якшанба куни “Брайтон”ни ўз майдонида қабул қилди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ меҳмонлар футболчиси Дэнни Уэлбек дарвозани ишғол қилди. 27-дақиқада Луис Диас мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда мерсисайдликлар фаолроқ ҳаракат қилди. 65-дақиқага келиб эса “қизиллар” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу сафар гол муаллифи — Муҳаммад Салоҳ.

Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва Юрген Клопп шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди.


АПЛ

30-тур баҳси

31 март, якшанба

“Ливерпуль” — “Брайтон” 2:1

Голлар: 0:1 – 2 Уэлбек, 1:1 – 27 Диас, 2:1 – 65 Салоҳ.

“Ливерпуль”: Келлеҳер, Бредли, ван Дейк, Куанса, Гомес, Эндо, Собослаи, Мак Аллистер, Салоҳ, Диас, Нуньес.

“Брайтон”: Вербрюгген, Велтман, Данк, ван Ҳекке, Эступинян, Лемпти (Буонанотте, 70), Гросс, Модер, Балеба, Аденгра, Уэлбек.

Огоҳлантиришлар: Мак Аллистер (14), Gross (20), Уэлбек (48), ван Дейк (50), Гомес (58), ван Ҳекке (71).

Киритилди: 19:58 31.03.2024. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!