Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АПЛ клуби "Реал" форварди учун 20 млн евро беришга тайёр

АПЛ клуби "Реал" форварди учун 20 млн евро беришга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

21 ёшли футболчига "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, "Вилла" Ла Лига ва А Серия вакиллари ҳам кузатиб бораётган испаниялик ёш футболчи учун тахминан 20 млн евро беришга тайёр, АПЛнинг бошқа клубларида ҳам талаб бор.

Гонсало Гарсия машҳур Transfermarkt портали томонидан 15 млн еврога баҳоланган. Жорий мавсумда футболчи Хаби Алонсо жамоаси сафида барча мусобақаларда тўққиз марта майдонга тушиб, битта самарали узатма муаллифи бўлди. Ҳужумчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 10:49. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!