Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Апелляция кенгашлари шикоятларни бепул кўриб чиқади — фуқароларга янги имконият

Апелляция кенгашлари шикоятларни бепул кўриб чиқади — фуқароларга янги имконият

Апелляция кенгашлари томонидан шикоятлар бепул қўриб чиқилади.

Апелляция кенгашларига шикоят қилиш ихтиёрий, бу фуқароларнинг бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.

Апелляция кенгашларига давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали шикоят қилиш мумкин.

Апелляция кенгашлари шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

маъмурий ҳужжатни ўзгартиришсиз ўз кучида қолдириш;

маъмурий ҳужжатга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органга мажбурият юклаш;

маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳамда ваколатли орган томонидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича аризани қайта кўриб чиқиш.

Апелляция кенгашларининг қарорлари 3 иш кунидан кечиктирмай “E-qaror” электрон тизимида жойлаштирилади.

Апелляция кенгашларининг қарорлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

Маъмурий ҳужжатини ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинганда, давлат хизматини кўрсатиш бўйича берилган ариза ЯИДХП ва (ёки) тегишли тизимда қайта кўриб чиқиш босқичига қайтарилади. Бунда фуқаро давлат хизматини кўрсатиш бўйича қайта ариза бериш талаб этилмайди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида апелляция кенгашларининг қарорларини манфаатдор шахсларнинг шахсий кабинетига юбориш имкони яратилади.

Киритилди: 18:49 20.05.2025. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!