Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АОКА тугатилди, ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилди

АОКА тугатилди, ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилди

Шунингдек, айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди.

Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

Эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.

Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида “комплайенс” тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Киритилди: 18:10 14.07.2025. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!