Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Антарктидада музларнинг эриши деярли рекорд даражага етди

Антарктидада музларнинг эриши деярли рекорд даражага етди

Антарктида яна хавотирли рекордларни янгиламоқда: Жанубий яримшарда қишда денгиз музининг майдони бор-йўғи 17,81 миллион квадрат километрга етди, бу охирги 47 йиллик сунъий йўлдош кузатувларидаги учинчи энг паст кўрсаткичдир.

Бу қиймат узоқ муддатли ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада паст бўлиб қолмоқда – 2023 йилдаги тарихий минимумдан ва 2024 йилда иккинчи энг паст даражадан ортда қолади, холос.

Катта тадқиқотчи Тед Скамбоснинг сўзларига кўра, 2016 йилгача Антарктика денгиз музлари даражаси “беқарор, аммо аста-секин ўсишни” кўрсатди. Энди иссиқроқ океан сувлари қирғоқбўйи ҳудудларига кириб бормоқда, яъни глобал исишнинг оқибатлари ниҳоят жанубий денгизларга етиб борди.

Денгиз музининг эриши денгиз сатҳини тўғридан-тўғри кўтарилишига олиб келмайди, лекин қуёш энергиясини қайтарувчи очиқ рангли сиртлар майдонини камайтиради. Бунинг ўрнига, тўқ рангли океан суви уни ўзлаштиради ва исинишни тезлаштиради. Муз, шунингдек, Антарктида муз қатламини тўлқинлар ва шамоллардан ҳимоя қилувчи буфер вазифасини бажаради. Унинг йўқолиши қирғоқбўйи ҳудудларини янада заифлаштиради ва музликларнинг қулашини тезлаштириши мумкин, бу эса бутун дунё бўйлаб денгиз сатҳини сезиларли даражада кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Бироқ, олимлар тескари таъсирни ҳам қайд этишмоқда: иссиқроқ ва нам ҳаво массалари кўпроқ қор ёғишига олиб келиши мумкин, бу эса муз йўқотилишини вақтинча секинлаштиради. Узоқ муддат давомида, доимий юқори ҳароратларда муз қатлами бари-бир эрийди, деб хабар берди korrespondent.net.

Киритилди: 13:35 03.10.2025. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!