Туркиянинг Анталя аэропортига қўнган Россиянинг Sukhoi Superjet 100 самолётида ёнғин содир бўлди.
Аэропорт ёнғин хизмати ёнғинни зудлик билан ўчирган. Самолёт бортида 89 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган — ёнғин оқибатида қурбонлар йўқ, барча йўловчилар қутқарилган.