Бугун Туркияда бошланадиган НАТО Давлат ва Ҳукумат Раҳбарларининг 36-саммитига тайёргарлик якунланди.
Бу ҳақда Haber Global хабар бермоқда.
"Икки кун давомида 32 та НАТО аъзо давлатининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, минглаб дипломатлар, журналистлар ва таклиф этилган меҳмонлар мезбонлик қилади", дейилади ОАВ хабарида.
Хавфсизлик ва логистикадан тортиб коммуникация ва технологик инфратузилмагача тайёргарлик тўлиқ якунланган саммитда етакчилар НАТОнинг тийиш ва мудофаа позициясини мустаҳкамлаш, Евро-Атлантика хавфсизлиги, мудофаа харажатлари, иттифоқ келажаги учун стратегик мақсадлар ва минтақавий ва глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар.
"Саммит давомида иштирокчиларга Эсенбоға, Анқара ва Муртед аэропортлари хизмат кўрсатади. Саммит хавфсизлигини таъминлаш учун жами 56 927 нафар ходим, жумладан, 48 841 нафар полиция ходими, 7 447 нафар жандарм ва 639 нафар киберхавфсизлик мутахассиси сафарбар қилинади."