Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Анқара Нетаньяхунинг самолёти ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Анқара Нетаньяхунинг самолёти ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Туркия Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг самолёти учиб ўтишига рухсат бергани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди, деди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Онжу Кечели.

Унинг қўшимча қилишича, Анқара бундай сўров олмаган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 7-11 май кунлари Озарбайжонга ташриф буюради, деб хабар берди Исроил ҳукумати раҳбари идораси. Бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Туркия Нетаньяху самолётининг Бокуга учиб ўтиши учун ўз осмонидан фойдаланишга рухсат бериши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Киритилди: 19:24 03.05.2025. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!