Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Анкара ва Дамашқ алоқаларини мустаҳкамламоқда

Анкара ва Дамашқ алоқаларини мустаҳкамламоқда

Туркия ва Сурия халқаро автомобил транспорти соҳасида ҳамкорлик бўйича янги “Ўзаро тушуниш меморандуми”ни имзолади. Бу икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри автомобил транспортини қайта тиклашга йўл очади, деди Туркия транспорт ва инфратузилма вазири.

“Чегара ўтказиш пунктларида юкларни қайта юклаш бекор қилинади, бу эса товарларни Туркия ва Сурия ўртасида тўғридан-тўғри ташиш имконини беради”, — деди у.

❕ Уралоғлунинг маълум қилишича, икки мамлакат транзит ташувларни ҳам бошлашга келишиб олди, бу эса Туркиядан Иордания, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Форс қўрфази давлатларига тўғридан-тўғри қурол транспорт йўлини таъминлайди.

Туркия ва Сурия ўртасида транспорт алоқаларини тиклаш нафақат Европа ва Осиё ўртасидаги минтақавий савдодаги мавқеини мустаҳкамлайди, балки “Ўрта коридор”ни Форс қўрфази давлатлари билан интеграция қилишга ёрдам беради, деб қўшди Уралоғлу.

Киритилди: 18:48 30.06.2025. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!