Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Анжелина Жоли судда собиқ эрига ютқазди. У энди судьяга қарши курашмоқчи

A A A
Анжелина Жоли судда собиқ эрига ютқазди. У энди судьяга қарши курашмоқчи

Голливуд актрисаси Aнжелина Жоли судда собиқ эри Брэд Питтга мағлуб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Aктриса судья Жон Одеркиркни ажрашиш жараёнидан олиб ташламоқчи бўлиб, у гўё Питтнинг адвокатлар жамоаси билан ишбилармонлик алоқаси бўлганлигини тушунтирди. У Одеркиркнинг ажрашиш масаласи билан тўрт йилдан бери шуғулланаётганини адолатсиз деб атади.

Одеркирк ишида ишлашни давом эттиришига қарор қилди. Жуфтликка яқин манбанинг таъкидлашича, Жоли судьяни унинг қарорларидан норози бўлгани учун уни олиб ташламоқчи бўлган. Суд ҳужжатларида айтиб ўтилганидек, актриса Одеркирк илгари Питтнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик фирма билан ишлаганидан доимо хабардор эди.

Сентябрь ойида Aнжелина Жоли ва Брэд Питт ўртасидаги зиддият кучайгани ҳақида маълум бўлди.

Киритилди: 17:12 17.11.2020. Ўқилди: 2585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!