“Тошкент шаҳридаги Анҳор Локомотив паркида аттракцион тўхтаб қолди. 15 метр баландликдаги каруселда одамлар қарийб 10 дақиқача қолиб кетишган”, мазмунида видеохабар эълон қилинди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, аттракционнинг тўхташига ташқи электр таъминоти сабаб бўлмаган, яъни ҳудудий электр тармоқлари корхонасига қарашли тармоқда носозлик ёки бошқа сабаб билан узилиш бўлмаган. Паркка узлуксиз равишда электр энергияси етказиб берилган.
Видеодан ҳам кўриниб турибдики, паркда электр энергияси мавжуд. Аттракцион тўхташига ташқи электр таъминотининг мутлақо алоқаси йўқ, дейилади хабарда.