Тошкент вилояти ССБ тарқалган хабарлар юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, бемор 31 июль куни шамоллаш белгилари билан хусусий клиникасига мурожаат қилган.
Унга "проба"сиз томир орқали томчи дори юборилганидан сўнг аҳволи ёмонлашиб, ҳушини йўқотган.
Шундан сўнг йигит оғир аҳволда Ангрен шаҳар марказий шифохонасига олиб кетилган. У ерда трахеостомия операцияси ўтказилган. Ҳозир бемор реанимацияда даволанмоқда.
Беморнинг ота-онаси хусусий клиника унинг даволаниши учун етарли моддий ёрдам кўрсатмаётганидан норози.