Ангрен ИЭСда 600 Мегаваттли 2 та кўмирли энергоблок барпо этилади. ЎзЛИДЕПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев шундай ваъда берди.
“Саноат корхоналарини барқарор энергия билан таъминлаш учун, Саудия Арабистони ва Хитой инвесторлари иштирокида 1,5 миллиард доллар сармоя ҳисобига Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Бўкада жами 1,7 минг Мегаваттли 3 та қуёш станцияси ишга туширилади.
Шу билан бирга, Ангрен иссиқлик энергия станциясида 600 Мегаваттли 2 та кўмирли энергоблок, Бўстонлиқ туманида 900 Мегаваттли ГЭСлар барпо этилади”, – деди номзод.