Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг йирик трансфер бугун амалга ошиши кутилмоқда!

Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг йирик трансфер бугун амалга ошиши кутилмоқда!

«Ливерпуль» клуби «Ньюкасл» билан ҳужумчи Александр Исакнинг трансфери борасида келишувга эришгани ҳақида журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбаларга кўра, трансфер суммаси 130 млн фунт (150 млн евро) ни ташкил қилади. Бу АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. Бугун Исак узоқ муддатли шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтади. Шартнома бир неча ой олдин келишиб олинган.

Бунга қадар АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер «Байер»дан «Ливерпуль»га 125 млн евро эвазига ўтган Флориан Вирцга тегишли эди.

Исак 2022 йилдан буён «Ньюкасл» сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт мобайнида у клуб таркибида барча турнирларда 109 ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.

Киритилди: 10:05 01.09.2025. Ўқилди: 979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!