Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди

"Манчестер Сити" АПЛ 18-турида сафарда "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди - 2:1.

Учрашувнинг 48-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Тиджани Рейндерс ҳисобни очди. 54-дақиқада мезбонлар Омар Хатчинсоннинг голи эвазига жавоб қайтарди. Учрашувнинг 83-дақиқасида Райан Шерки ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов баҳсда захирада қолдирилди.

"Манчестер Сити" (40 очко) қаторасига саккизинчи марта барча турнирларда ғалаба қозонди ва "Арсенал"ни (39 очко) ортда қолдириб, АПЛ турнир жадвалида пешқадамга айланди, аммо лондонликларда битта захира ўйини бор.

"Ноттингем Форест" (18) эса турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.

Ноттингем Форест - Манчестер Сити - 1:2

Голлар: Рейндерс, 48 (0:1). Хатчинсон, 54 (1:1). Шерки, 83 (1:2)

Ноттингем Форест: Джон Виктор, Уильямс, Мурильо, Миленкович, Савона, Домингес (Авонийи, 87), Андерсон, Хадсон-Одои (Баква, 90), Гиббс-Уайт, Хатчинсон, Игор Жезус

Манчестер Сити: Доннарумма, ОРайли, Гвардиол, Рубен Диаш, Матеус Нунес, Рейндерс (Савио, 73), Гонсалес, Бернарду Силва, Фоден, Шерки (Аке, 89), Холанд

Огоҳлантиришлар: Андерсон, 43 - Рубен Диаш, 36. ОРайли, 59

Киритилди: 19:45 27.12.2025. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!