Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижондаги Имом ота қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

Андижондаги Имом ота қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

Андижон вилояти, Хўжаобод тумани Имом ота қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақомини тасдиқловчи сертификат топширилди.
Имом ота қишлоғида ўтказилган тантанали маросимда Туризм қўмитаси вакиллари, вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Бой туристик салоҳиятга эга Имом ота қишлоғида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга юқори сифатда туризм хизматлари йўлга қўйилиши тизимли равишда олиб борилмоқда.

Тадбир давомида Хўжаобод туманига ташриф буюрган меҳмонлар “Имом ота” қишлоғи ҳудудида ташкил этилган “Ички туризм ярмаркаси”да иштирок этдилар. Ярмаркада маҳаллий усталарнинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, ички туризм соҳасида янги ҳамкорлик лойиҳаларининг тақдимотлари, тадбиркорлар, истеъмолчилар ва давлат идоралари ўртасида B2B ва B2C учрашувлари ташкил этилди.

Шунингдек, ярмарка доирасида ички туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, хостел, меҳмон уйи) ва бошқа туризм соҳаси вакиллари иштирокида Очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашда вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш йўллари, туризм ва иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Киритилди: 20:02 25.05.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!