Бугун, 24 май куни соат 19:36 да Андижон шаҳар "Иқбол" МФЙ (3-кичик даха) ҳудудида жойлашган 9-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра ЁҚЕлари соат 19:44да айтилган манзилга етиб бориб, содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида ахоли яшаш хонадонининг тахминан 15 кв.м. майдонда уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жарохати олганлар йўқ.
Хозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.