Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда вояга етмаган қиз фоҳишалик билан шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Андижонда вояга етмаган қиз фоҳишалик билан шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Вояга етмаган қизни тазйиқ ва зўравонлик билан фохишалик қилишга мажбурлаш ҳолатлари акс эттирилган видео тасвирлар тарқалиб, жамоатчиликнинг эътрозларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат Ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, видеотасвирдаги аёлларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Ўрганиш ишлари давомида муқаддам жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан судланган, 2004 йилда туғилган Ш.Т. унга таниш бўлган 2008 йилда туғилган, М.М.ни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманидаги хонадонда ушлаб турган. Қизнинг телефон аппаратини талон тарож қилиб, сотиб юборган.

Бундан ташқари М.М.нинг ожиз аҳволдалигидан фойдаланиб, унга мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келган (https://t.me/andviliib/31148).

Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи М.М.нинг ҳуқуқлари қонуний асосда тикланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан гумонланувчи Ш.Т.га нисбатан ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми “а” банди 135-моддаси 3-қисми “а, б” банди ва 166-моддаси 2-қисми “а” банди, билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!