Балиқчи туманида яшовчи фуқаро И.Б. қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ажратилган ёнғоқ боғининг атрофини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилма қилиб олганлиги аниқланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 03.07.2025 йилдаги ижро варақасига асосан фуқаро И.Б. томонидан Балиқчи тумани, Чинобод массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 4956-контуридаги 98 кв.м ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиши белгиланган.
Суд ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюросининг Балиқчи туман бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ва мутахассислар иштирокида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ноқонуний қурилма махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ер майдони аввалги ҳолатга келтирилди.