Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда пахта йиғим-терим мавсуми олдидан эҳсон тадбири ўтказилди

Андижонда пахта йиғим-терим мавсуми олдидан эҳсон тадбири ўтказилди

Андижон вилоятидаги кластер ва фермер хўжаликлари етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумини бошлаш арафасида туришибди. Бугун мавсум олдидан Андижон шаҳрида жойлашган Мирпўстин Ота зиёратгоҳида эҳсон тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мутасадди раҳбарлар, шаҳар-туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари ва ходимлари, диний соҳа вакиллари, нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этди.

Миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, бунда барча куч ва воситаларни сафарбар қилиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида қуръон тиловат қилиниб, юрт тинчлиги, ҳосиллар мўл-кўлчилиги, бошланаётган мавсумни хайрли ўтишини сўраб дуога қўл очилди.

Киритилди: 11:45 29.08.2025. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!