Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Андижонда "Нексия-2" ва "Лабо" тўқнашди

Андижонда "Нексия-2" ва "Лабо" тўқнашди

2025 йил 03 февраль куни соат 10:40ларда, Андижон тумани “Қурама” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 437 км.да, 1994 йилда туғилган ҳайдовчи М.Д. ўзининг “Нексия-2” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиши оқибатида, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Лабо” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида, “Лабо” автомашинаси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четидаги бетон устунга бориб урилиб, ағдарилиб кетган.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:25 03.02.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!