Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда касалхонага ётқизилган аёл маймунчечак хасталигига чалингани ростми?

Андижонда касалхонага ётқизилган аёл маймунчечак хасталигига чалингани ростми?

12 июнь куни 49 ёшли Ю.Х. баданига тошмалар тошиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, безовталик, нафас бўғилиши ва ҳолсизлик шикоятлари билан РШТЁИМ Андижон филиали токсикология бўлимига олиб борилган.

Қайд этилишича, бемор «юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунларининг катталашиши» ташхиси билан 3 кун уйида даволанган. Даволаниш вақтида бемор турли дори воситаларини қабул қилган. 2 кун давомида баданларида тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган.

Шундан сўнг, фуқаро Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида бир кун даволаниб, ўзгариш сезиларли даражада бўлмагач Республика шошилинч тиббий ёрдамида илмий маркази Андижон филиалига юборилган.

«Кўрсатилган муолажалар натижасида, беморнинг умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилиб, оддий палатада даволаниш давом эттирилмоқда. Беморга дори моддаларга аллергик реакция ташхиси қўйилган», - дейилади хабарда.

Киритилди: 19:45 13.06.2022. Ўқилди: 4052 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!