Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда жамоат транспорти брутто-шартнома тизимига ўтказилмоқа

Андижонда жамоат транспорти брутто-шартнома тизимига ўтказилмоқа

Бу тизимда ташувчи босиб ўтилган йўл ва сифат мезонлари асосида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Андижон шаҳрида 2 июлдан бошлаб 1-сонли «Гулшан МФЙ — Андижон шаҳар шифохонаси» автобус йўналиши брутто-шартнома тизимига ўтказилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу йўналишга 20 дона автобус бириктирилган бўлиб, қатнов оралиқ интервали 10 дақиқани ташкил этади.

Шу муносабат билан, йўловчиларнинг автобусларга чиқиши ва тушиши қатъий тартибда оралиқ бекатларидан амалга оширилиши лозимлиги таъкидланган. Ҳайдовчиларга тегишли йўриқномага асосан фақат бекатларда йўловчи олиш ва тушириши, қатъий жадвал асосида ҳаракатланиши, йўловчи бор ёки йўқлигидан қатъий назар ҳар бир бекатларда тўхтаб ўтиши лозимлиги тушунтирилган.

Янги тизимга мувофиқ ташувчи босиб ўтилган йўл ва сифат мезонлари асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиши лозим. Тез орада яна 3 та шаҳар автобус йўналиши босқичма-босқич равишда ушбу тизимга ўтказилади.

Киритилди: 07:48 05.07.2024. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!