Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Ш. Яқубова онаси Й. Қодированинг Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасида иш вақтида олган тан жароҳати оқибатида вафот этганлиги юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбари номига мурожаат қилди. Мурожаатга асосан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳолат ўрганилиб, фуқаро манфаатларини кўзлаб Ўзбекистон Республикаси Олий судига «Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси»га нисбатан даъво киритилди.
Суд қарорига кўра, жавобгар ташкилот ҳисобидан даъвогар фойдасига 793 643 976 сўм миқдорида бир марталик нафақа ундирилди. Мазкур қарор меҳнат жараёнида вафот этган ходимлар меросхўрларининг ҳуқуқлари қонун билан кафолатланганини яна бир бор тасдиқлайди.