Андижонда автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир этганлиги оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олишган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тратибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.