Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Натижада Кенгашнинг 2023 йил 19 сентябрь кунги қарорига асосан Андижон вилоятида фойдаланилган тоза ичимлик суви ҳамда кўрсатилган оқова сув хизматлари учун тўловлар қиймати ўзгартириладиган бўлди. Унга кўра, Андижон вилоятида сув таъминоти ва канализация хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар қиймати қуйидагича:
Ичимлик суви етказиб бериш нархи:
1) Аҳоли учун 1 м3 – 1500 сўм;
2) Бюджет ташкилотлари учун 1 м3 -2400 сўм;
3) Юридик ташкилотлар учун 1 м3 -3800 сўм.
Оқова сув хизмати нархи:
1) Аҳоли учун 1 м3 – 1500 сўм;
2) Бюджет ташкилотлари учун 1 м3 -2400 сўм;
3) Юридик ташкилотлар учун 1 м3 -3200 сўм.
Ижтимоий тармоқларда: “Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлайди. Жумладан, ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун ҳозир 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилади”, мазмунида тарқатилаётган хабарлар асоссиз ҳисобланиб, ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.