Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда “Энг яхши ёш китобхон” ғолиби аниқланди

Андижонда “Энг яхши ёш китобхон” ғолиби аниқланди

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда Ёнғин-қутқарув отрядларининг ёш ҳарбий хизматчи ва хизматчилари ўртасида “Энг яхши ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур танловда иштирокчилар 3 та босқичда ўз билим салоҳиятларини намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра Жалақудуқ тумани ФВ бўлими қутқарувчиси хизматчи Обиджон Асқаралиев ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан “Ташаккурнома” ва бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Киритилди: 12:24 30.03.2024. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!