Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 3 та ҳолат аниқланди

Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 3 та ҳолат аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида ЙТТ Қ. Ш. га қарашли нотурар бинода ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 725 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Бу каби ҳолат Пахтаобод туманда ЙТТ Н. Ш. га қарашли бинода ҳам қайд этилди. Уш қоидабузарлик натижасида, таъминот корхонасига 480 миллион сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, Асака туманида "Р. М." МЧЖга қарашли нотурар бинода ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 136,6 миллион сўмни ташкил қилди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!