Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида "Х. Ҳ." МЧЖга қарашли бинонинг электр қурилмалари ўзбошинчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 776,5 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!