Президентнинг жорий йил 18 ноябрдаги ПҚ-396-сон қарори билан Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.
Автомобилсозлик, электротехника, энергетика, тўқимачилик, муҳандислик, қурилиш ва бошқа саноат соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар тайёрлаш Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультетида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради.
Битирувчи курс талабаларига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Институт дипломи берилади.