Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Андижонда 310 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдога чиқарилишининг олди олинди

Андижонда 310 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.А.нинг бошқарувидаги “Nexia-1” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси салони ва юкхонасида сифати кафолатланмаган 7 260 дона дори воситалари борлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. ушбу дори воситаларини фуқаро А.С.дан олганлиги аниқланиб, фуқаро А.С.нинг “Садоқат” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан умумий баҳоси 310,6 млн сўмлик 34 турдаги 18 786 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!