Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Aндижонда 13 нафар абитуриентлар тақиқланган буюмлар олиб киришга уринганлиги сабабли тест имтиҳонидан четлаштирилди

A A A
Aндижонда 13 нафар абитуриентлар тақиқланган буюмлар олиб киришга уринганлиги сабабли тест имтиҳонидан четлаштирилди

Тест жараёнларини белгиланган тартиблар асосида ва юқори савияда ўтказиш, хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, абитуриентларни тест ўтказиладиган майдонларга коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда киритиш мақсадида ички ишлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари жалб қилинган.

Хусусан, Aндижон вилояти ички ишлар бошқармасининг 123 нафар ходимлари тест жараёнларида хавфсизликни таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

Имтиҳондан олдин абитуриентларнинг тест ҳудудига тақиқланган нарсаларни олиб киришлари мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш ишлари олиб борилган бўлса ҳам, уларнинг айримлари томонидан ичкарига турли нарсалар олиб кириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, тест синовларининг ўтган биринчи куни ҳамда иккинчи куннинг биринчи ярми мобайнида жами 13 нафар абитуриент тақиқланган буюмлар яъни ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун тест имтиҳонидан четлаштирилди. Шунингдек, 2 нафар “абитуриент”лар бошқа бировнинг ўрнига киришга уринаётган вақтда ходимларнинг ҳушёрлиги натижасида қўлга тушди.

Aндижон вилояти ИИБ ходимлари бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда тест жараёнларини белгиланган тартиблар асосида ўтказилишини таъминланишида ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари эса давом этмоқда.

Киритилди: 18:12 07.08.2021. Ўқилди: 1927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!