Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Қурбон бор

Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Қурбон бор

3 январь куни 03:00 ларда Марҳамат тумани "Шомат" МФЙда жойлашган хонадонда яшовчи фуқаро Х.Ш. яшаш хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган.

Натижада, ушбу хонада бўлган Х.Ш.нинг танасининг 90 фоиз, турмуш ўртоғи Л.Ш.нинг танасининг 35-40 фоиз, ўғли Ж.Х.нинг танасининг 20-30 фоиз, қизи Х.Х.нинг танасининг 70 фоиз қисми куйиш ташхиси билан туман ШТТЁБга ётқизилган.

Афсуски, 4 январь куни Х.Х. шифохонада тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Терговга қадар текширув ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув якуни бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Киритилди: 16:32 06.01.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!