Ижтимоий тармоқларда аттракцион қисмлари ерга сочилиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 7 киши жароҳатлангани ҳақида хабарлар бор.
Бироқ ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.