Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижон вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Андижон вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. давлат рўйхатидан ўтмасдан “Хуробод” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келиб, 206 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, давом этган тадбирда фуқаро А.А. қалбаки алкоголь маҳсулотларини “Q.S.” МЧЖ қарашли “Янги ҳаёт” МФЙдаги савдо дўконидан олиб келганлиги аниқланиб, ушбу МЧЖ савдо дўконидан умумий баҳоси 145 млн сўмлик турли номдаги 6 511 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:26 11.08.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!