Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижон вилоятида 10-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Андижон вилоятида 10-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 24-мактабнинг 10-синф ўқувчиси С.Н. яшаш хонадонининг томида ўзини осиб қўйган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан маълум қилишларича, юз берган воқеа юзасидан Булоқбоши туман прокуратураси суриштирув ишларини олиб бормоқда. Маълум бўлишича, С.Н. октябрь ойидан 24-мактабда ўқишни бошлаган. Бироқ мактаб вакиллари мухбирга ўқувчи ҳақида маълумот бермаган.

Ўз жонига қасд қилган йигитнинг ота-онаси Россияда бўлган — воқеа юз берганидан хабар топгач, улар Ўзбекистонга қайтган. У оиладаги тўрт фарзанднинг кенжаси бўлган. «Зарғалдоқ» маҳалла фуқаролар йиғини вакили Одинахон Исмоилованинг таъкидлашича, марҳум «ижобий фазилатлари билан танилган» йигит эди.

«С.Н. 6 декабрь куни соат 13:00 ларда ўзини осиб қўйгани ҳақидаги хабар маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар қатори мени ҳам ҳайрон қолдирди. Чунки у йигитни ижобий фазилатлари билан танирдик-да. Спортга қизиқиши юқори эди, аммо жиноятчиликка мойиллигини сира сезмаганман. Салбий хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлмаганмиз, ҳатто у ҳақда ёмон гап-сўзлар эшитмаганмиз. Дўстлари, қариндошлари ҳам марҳумнинг ким биландир уришиб, жанжаллашадиган одати йўқлигини таькидлади», — дейди маҳалла вакили.

4 декабрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 10-синфда ўқийдиган қиз, 27 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 7-синфда ўқийдиган ўқувчи бола, 2 ноябрь куни эса Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 8-синфда ўқийдиган бола ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

Manba: uz24.uz

Киритилди: 23:23 08.12.2018. Ўқилди: 3817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!