Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Андижон вилояти ҳокими Истанбул шаҳрида туркиялик ишбилармонлар иштирокида ўтказилаётган бизнес-форумда қатнашмоқда

Андижон вилояти ҳокими Истанбул шаҳрида туркиялик ишбилармонлар иштирокида ўтказилаётган бизнес-форумда қатнашмоқда

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов Туркиянинг Истанбул шаҳрида 120 нафардан зиёд туркиялик ишбилармонлар иштирокида ўтказилаётган бизнес-форумда қатнашмоқда.

Мазкур форум Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ҳамда ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Форум доирасида Андижон вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, мебелсозлик ҳамда логистика соҳаларидаги инвестициявий салоҳияти тақдим этилди.

Шунингдек, туркиялик ишбилармонлар билан қўшма корхоналар ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!