Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Андижон ва Навоий вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Андижон ва Навоий вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Бахт” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 697 дона “Тропикамид” ҳамда 560 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Конимех туман бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Н. фуқаро М.Ж.га 630 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:57 15.09.2025. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!