Бугун 6 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Андижон ва Наманган вилоятларида акциз маркасиз тамаки маҳсулотининг муомалага киритилишининг олди олинди

Андижон ва Наманган вилоятларида акциз маркасиз тамаки маҳсулотининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.З. (муқаддам судланган) ўзининг “Tracker” русумли автомашинасида хорижий давлатда ишлаб чиқарилган, акциз маркасиз “Esse Change” номли тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланиб, автомашина юкхонасидан умумий баҳоси 80 млн сўмлик 2 000 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ “Х.А.”нинг савдо дўкони кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги 560 қути тамаки маҳсулотларининг сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:50 02.04.2025. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!