Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижон шаҳрида фуқаро фойдасига 1,3 миллиард сўм ундириб берилди

Андижон шаҳрида фуқаро фойдасига 1,3 миллиард сўм ундириб берилди

Ҳужжатлардан маълум бўлишича, Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 01.04.2024 йилдаги ажримига кўра фуқаро З.Н.га оид иш бўйича оқлов ҳукми эълон қилган.

Шунга кўра, Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан қарздор “Uz Dong Yang Kompani” ҚКдан ундирувчи З.Н.фойдасига 1 миллиард 364 миллион сўм ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан фуқаро З.Н. фойдасига 1 миллиард 364 миллион сўм тўлиқ ундирилиб, ундирувчига топширилиши таъминланди.

Киритилди: 13:17 22.06.2024. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!