"Реал" спорт директори Сантьяго Солари жамоа бош мураббийлик курсисида Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаши мумкин эди.
Клуб "Осасуна"га қарши Ла Лига доирасидаги муваффақиятсиз ўйиндан сўнг ўзгаришлар қилмоқчи эди.
Аммо, "қаймоқранглилар" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шундан сўнг Анчелоттининг истеъфоси ҳақида гаплар ариди. Қайд этиш керакки, Солари 2018 йилдан 2019 йилга қадар жамоага устозик қилган.