Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Анъанавий сиёсат: Apple тўртта iPhone моделини сотувдан олиб ташлади

Анъанавий сиёсат: Apple тўртта iPhone моделини сотувдан олиб ташлади

Янги iPhone 17 смартфонлари тақдимотидан кейин Apple бир вақтнинг ўзида тўртта моделни ишлаб чиқариш ва сотишни расман тўхтатди: iPhone 15, iPhone 15 Plus, iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Мах. Бу компания анъанавий сиёсатининг бир қисмидир.

Шунга қарамай, ушбу моделларнинг қолган захираларини ҳали ҳам учинчи томон чакана сотувчиларидан топиш мумкин. Эҳтимол, уларнинг нархи пасаяди. Қизиғи шундаки, iPhone 17 серияси билан бирга компания Plus моделидан воз кечди - энди сотувда фақат iPhone 16 Plus қолди.

Янги смартфонлар учун олдиндан буюртмалар 12 сентябрда очилади, сотувга эса 19 сентябрда чиқарилади.

Нархларни эслатиб ўтамиз:

- iPhone 17 - $799 дан бошланади;

- iPhone 17 Pro - 1099$ дан;

- iPhone 17 Pro Max - $1199 дан;

- iPhone 17 Air - $999 дан.

Киритилди: 23:25 12.09.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!