Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ана холос! Хитой коронавирусни тарқатиш учун бутун дунёга хитойликларни юборганми?

Ана холос! Хитой коронавирусни тарқатиш учун бутун дунёга хитойликларни юборганми?

17 май куни AҚШ президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро Хитойни коронавирус тарқалиши учун дунё бўйлаб сайёҳларни юборганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Пекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) қалқон қилиб, икки ой давомида инфекцияни дунёдан яширган ва кейин коронавирусни тарқатиш учун Милан, Нью-Йорк ва бошқа шаҳарларга самолётларда юз минглаб хитойликларни юборган.

CОВИД-19 нинг тарқалиши туфайли Хитой бир неча бор AҚШ томонидан қаттиқ танқид қилинди. Шундай қилиб, март ойида AҚШ Президенти Дональд Трамп Пекинни дунё ҳамжамиятини коронавируснинг тарқалиши ҳақида хабардор қилмасликда айблади. Трампнинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар расмийлари бу ҳақда бир неча ой олдин билганларида яхшироқ бўлар эди.

Киритилди: 16:34 18.05.2020. Ўқилди: 6067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!