Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Тошкентда янги қурилган уйлардан олмоқчи бўлган эркак 50 000 доллар ва "Ласетти"дан айрилди

Ана холос! Тошкентда янги қурилган уйлардан олмоқчи бўлган эркак 50 000 доллар ва "Ласетти"дан айрилди

Яккасарой тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2016 йил июль ойидан 2018 йил февраль ойига қадар бўлган давр ичида 36 ёшли Сирожиддин С. 41 ёшли Раҳматулло Х.га янги қурилган уйдан хонадон харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган.

Шу баҳона Сирожиддин С. Раҳматуллодан 50.000 АҚШ доллари, ҳамда нархи 17.200 АҚШ доллари бўлган “Ласетти” русумли автомобилини олган. Аммо у ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

Киритилди: 11:36 19.02.2020. Ўқилди: 4309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!