Реал дарвозабони Тибо Куртуа Мадридга қайтганидан кейин шахсий ҳаётини анча ўзгартириб юборди. Semana журналининг ёзишича, 26 ёшли посбон 32 ёшли испаниялик телебошловчи Альба Каррильо билан учрашмоқда.
Нашрнинг ёзишича, футболчи ва бошловчи қизни охирги бир неча ҳафта давомида Мадриддаги япон ресторанида кўришган. Хабарларга қараганда, улар Рождествода танишишган ва кейин учраша бошлашган.
Каррильо учун бу учинчи муносабат телебошловчи бунга қадар теннисчи Фелисиано Лопес ҳамда мотопойгачи Фонси Ньето билан яқин бўлган, аммо ҳар иккаласи билан ҳам суд орқали ажрашган.
Semana журнали муқовада Куртуа ҳамда Каррильонинг биргаликдаги суратини чоп этди.