Яқинда оммавий ахборот воситаларида ҳақиқий шов-шувга айланган маълумотлар пайдо бўлди. Уларга кўра, шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг ўз фарзандларига нисбатан тўлиқ ҳуқуқи йўқ экан.
Британия қонунига кўра, Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл фарзанди Арчи Харрисонни тўлиқ назорат қила олмайдилар. Вояга етгунга қадар эса гўдак Елизавета II томонидан бутунлай назорат қилинади.
Қиролича гўдакка тааллуқли бўлган барча қарорларни қабул қилади. Бунга қўшимча равишда, меросхўр фақат бувисигагина маъқул бўлган севимли машғулотлар билан шуғулланиши керак бўларкан.
Худди шу ҳолат Кейт Миддлтон ва Шаҳзода Уильямнинг оиласида ҳам кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, Меган Маркл 6 май куни шаҳзода Гаррига меросхўр туғиб берган эди.