Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Одамлар тухум сотиб олиш учун соатлаб навбат кутмоқда (видео)

Ана холос! Одамлар тухум сотиб олиш учун соатлаб навбат кутмоқда (видео)

Сўнгги вақтларда Ашхобод шаҳрининг Парахат-7 микротуманидаги пойтахт бозорида товуқ тухумларини сотиб олишни истаган харидорлар тонгги соат 04:00 дан навбатга турмоқда. Бозор дарвозалари соат 06:00 дан очилади ва тухум савдоси ҳам шу вақтда бошланади. Тухумлар киши бошига 11 тадан бир донаси учун 5 манат нархида сотилмоқда. Нархнинг бундай белгилангани сотувчиларнинг мижозларга тезда қайтим бериши учун қилинган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар берди.

Одамлар бозор дарвозасидан тухум савдоси нуқтасига етиб боргунига қадар навбат палапартиш ҳолатга келиб, бақир-чақир ва жанжаллар бошланиб кетмоқда. Тухум тез сотиб бўлинмоқда ва ҳамма ҳам уни олишга улгурмаяпти.

«Ушбу ҳодисалардан бир неча дақиқа олдин бозор жанубий дарвозасида 30 тадан 60 тагача пакетда тухум ушлаган давлат дўконлари сотувчиларнинг қариндошларини учратиш мумкин. Улар навбатда турмайди ва 11 талик чеклов уларга тааллуқли эмас», — дея қайд этган нашр.

 

Савдонинг эрта бошланишини сотувчилар «раҳбарият гавжум навбатни кўрмаслиги ва жанжалларни эшитмаслиги учун қилинаяпти» дея изоҳлади. Сотувчиларга ҳам соат 04:00 дан ишга чиқиш ёқмаяпти, аммо илож қанча.

Товуқ гўштининг давлат нархидаги савдоси билан боғлиқ вазият ҳам тухум сотуви билан деярли бир хил. Импорт товуқ гўшти маҳсулотлари (товуқ оёқлари) айни вақтда сотувда йўқ.

Киритилди: 16:03 25.09.2019. Ўқилди: 4146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!