Таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги қоидабузарликлар божхона ходимлари томонидан фош қилинди.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаро С.Н. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси назоратдан ўтказилганида, унда декларацияда кўрсатилмаган 60 дона таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган “Vaben” номли дори воситаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Шунингдек, фуқаролар К.Т. ва А.З. номига юборилган почта жўнатмаларида ҳам 32 дона “каннабис” ўсимлигининг уруғларини телефон қувватлагичи ичига ҳамда картон қутининг кўз илғамас жойларига устамонлик билан яширилганлиги фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.