Жим Керри “The New Yorker Festival” тадбирида чиқиш қилди.
Бу сафар актёр ичидаги бор нафратини Трампга қарата сочди. Бунга сабаб эса Трамп томонидан қўллаб-қувватланган Бретт Каванонинг АҚШ Олий судяси лавозимига тайинлагани эди.
Ажабланарлиси, бу ҳолат бир неча аёлнинг Каванони жинсий зўравонликда айблаганига қарамай содир бўлди. Керрининг фикрича, Қўшма Штатлар президент ваколатларини қайта кўриб чиқиши керак.