Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Эркак хотинининг жазманидан бир дунё пул ундириб олмоқчи

Ана холос! Эркак хотинининг жазманидан бир дунё пул ундириб олмоқчи

АҚШлик Кевин Ховард хотини унга хиёнат қилганлигини билиб қолади ва Шимолий Каролина судига мурожаат қилади.

Мазкур иш бўйича суд қарор чиқарди: Хавард рафиқасининг жазмани 750 минг доллар тўлаши керак. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий WITN нашрига асосан хабар қилди.

Ховард "никоҳ муносабатларига мақсадли аралашиш" ҳолатлари назарда тутувчи қонундан фойланиб, одамни судга берди.

Бу қонун кўплаб штатларда бекор қилинган. Бироқ Миссисипи, Нью-Мексико, Жанубий Дакота, Юта ва Шимолий Каролина, шунингдек Гавай оролларида бу қонун амалда қўлланиши давом этмоқда.

Эр-хотин 12 йил турмуш қурган. Бироқ бир кун аёл эридан ажрашишни сўрайди. Жуфлик оилавий психологга боришди, бироқ бу ёрдам бермади. Эркак детективни ёллашга қарор қилади. Детектив аёл ҳамкасби билан хиёнат қилганини аниқлайди.

Ховард судга мурожаат қилди ва ютиб чиқди. Энди хотининг жазмани 750 минг доллар тўлаши керак.

Эрнинг сўзларига кўра, гап пулда бўлмаган. “Мен никоҳнинг муқаддаслигига ишонаман”, - дейди у.

Эр хотини билан ажрашди ва ҳозир юз берган ҳолатдан сўнг тикланмоқда.

 

Киритилди: 15:39 04.10.2019. Ўқилди: 4355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!